Биринчи ташаҳудда ўтирмоқ миқдори
Саъд ибн Иброҳимдан ривоят қилинди; айтди: «Абу Убайда Ибн Абдуллоҳ ибн Масъуд отасидан ҳадис баён этганини эшитдим; айтдики, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аввалги икки ракъатда (биринчи қаъдада) ўтирсалар, худди қизиган тош устида ўтиргандек ўтирардилар». Шуъба айтди: «Кейин Саъд бир нарса демоқчи бўлиб лабларини қимирлатди. Шунда мен: «То тургунларича», дедим, у ҳам: «То тургунларича», деди.
Бу ҳадис ҳасан. Чунончи, Абу Убайда отасидан эшитган.
Илм аҳлининг амали шу ҳадис асосидадир. Биринчи қаъдада ўтирмоқни чўзмасликни ва ташаҳҳуд устига бирор нарса қўшмасликни ихтиёр этганлар. Айтадиларки, «Ташаҳҳуд устига бирор нарса қўшса, саждаи саҳв қилмоғи лозим бўлади». Аш-Шаъбийдан ва бошқалардан шундай деб ривоят қилинган.
Дўстларигиз билан улашинг!