Намозда эснамоқ кароҳат эканлиги
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки, «Намозда эснамоқ шайтондандир ва агар бирортангизни эсноқ тутса, иложи борича қайтармоққа уринсин».
Бу бобда Абу Саъид Ал-Худрий ва Адий ибн Собитнинг бобосидан ҳадис ривоят қилинди.
Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳлидан баъзилари намозда эснамоқни макруҳ деб топганлар.
Иброҳим айтади: «Мен эснамоқни «иҳ-иҳ» деб йўталиб қайтараман».
«Мухтасар ул-виқоя» шарҳидан: «Туҳфат-ул-мулук»нинг шарҳи «Ҳадиййатус-саълук» номли китобда ҳамёзани (эсноқни) қайтармоқ йўли ҳақида айтибдилар: «Албатта, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаргиз эснаган эмаслар» деб кўнглига келтиргай. Қудурий айтдилар: «Кўп маротаба синадик, нафсу-л-амр эснамоқ қайтар экан». Ибнул-Обидин айтдилар: «Ўзим тажриба қилдим, яъни синадим, шундоқ экан». Чунончи, «Раддул-муҳтор»да мазкурдур». (137-саҳифа - Таржимон).