Намозда ишорат қилмоқ
Суҳайб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга учрадим. Намоз ўқиётган эканлар. Салом бердим, у киши ишорат билан саломимга алик олдилар».
Лайс ибн Асад (ёки Нобил): «Илло бармоқлари билан ишорат қилиб» деганини билмайман», дейди.
Бу бобда Бшюл, Абу Ҳурайра, Анас ва Оиша (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Дўстларигиз билан улашинг!