Намозда қўлни белга тирамоқдан қайтарув
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам, кишини қўлини белиға тираб намоз ўкишдан қайтардилар».
Бу бобда Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинган.
Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳлидан айримлари намозда қўлни белга тирамоқни кариҳ деб топганлар. Ҳадисда ворид бўлган «Мухтасирон» лафзининг маъноси — киши намозда қўлини белининг устига қўймоғидир. Баъзилар эса, киши қўлини белига тираб юрмоғини кариҳ деб қараганлар. Иблис юрганда қўлини белига тираб юриши ривоят қилинади.
Дўстларигиз билан улашинг!