Намозда майда тошларни текисламоқ кароҳат эканлиги
Муъайкиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан намозда майда тошларни текисламоқ борасида сўрадим. Шунда айтдилар: «Жуда текисламоғинг зарур бўлса, бир марта текислаб қўйгин».
Бу ҳадис саҳиҳ.
Бу бобда Али ибн Абу Толиб, Ҳузайфа, Жобир ибн Абдуллоҳ ва Муъайқиб (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Абу Заррнинг ҳадиси ҳасан.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда текисламоқни кариҳ кўрганлар ва: «Жуда текисламоғинг зарур бўлса, бир марта текислаб қўйгин» деб айтганлари баён этилганки, гўё бир марта бажармоқ учун рухсат берилгани ривоят қилинмоқда. Илм аҳлининг амали шу ҳадис асосидадир.
Дўстларигиз билан улашинг!