Намозда пуфламоқ кароҳат эканлиги
Умму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Афлаҳ деган бир қулимиз сажда қилаётиб ерга пуфлаганини кўриб қолдилар. Шунда: «Ё Афлаҳ! Юзингнинг файзи кетди», дедилар».
Афлаҳ, сажда қиладиган жойидан чанг ва тупроқни кетказиш учун ерга пуфлади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузури Борийда (Аллоҳнинг ҳузурида туриб) бунга ўхшаш мутакаббирона ҳаракатларни тавозуъга зид деб топиб, манъ этганлар.
Аҳмад ибн Маниъ айтади: «Аббод намозда пуфламоқни кариҳ деб ҳисоблайди ва бундай дейди:
«Борди-ю, пуфласа, намози бузилмайди». Аҳмад ибн Маийн: «Биз ҳам шу (қавл)ни оламиз», дейди.
Айримлар бу ҳадисни Абу Ҳамзадан ривоят қиладилар. Абу Ҳамза (ўз ривоятида) «Рабоҳ деган бир мавломиз (озод этилган қулимиз)», деди.
Аҳмад ибн Абда Аз-Зоббий, Ҳаммод ибн Зайд орқали «Маймун Аоу Ҳамзадан» деган иснод билан ўтган ҳадисни уйқаш тарзда бизга баён қилди ва: «Рабоҳ деган бир қулимиз», деди...
Умму Салама ҳадисининг исноди унча соғлом эмас. Айрим илм аҳли, Маймун Абу Ҳамзанинг заиф эканини қайд этган. Намозда пуфламоқ борасида илм аҳли ихтилоф қилдилар. Баъзилари: Намозда пуфласа, намозини қайтадан ўқийди», деди. Суфён Ас-Саврийнинг ва Куфа аҳлининг қавли шудир. Айримлар эса, намозда пуфламоқ макруҳ деб (ҳисоблаган) ва борди-ю, пуфласа, намози бузилмайди, деб айтганлар. Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шу.