Намозда сочни энсага (бошнинг орқасига) тўпламоқ кароҳат эканлиги
Абу Рофиъдан ривоят қилинади: Ҳасан ибн Али, сочини тутамлаб энсасига (бошининг орқасига) тўплаган ҳолда намоз ўқиётган эди, Абу Рофиъ унинг олдига келиб, соч тутамини ёйиб юборди. Ҳасан хафа бўлиб унга қараган эди, Абу Рофиъ бундай деди: «Намозингга қара ва ғазабланма. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдимки, «Бу шайтоннинг ҳиссасидир» дедилар».
Бу бобда Умму Салама ва Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Абу Рофиънинг ҳадиси ҳасан. Илм аҳлининг амали шу ҳадис асосидадир. Киши сочини энсасига тўплаб намоз ўқимоғини макруҳ деб топганлар. Имрон ибн Мусо Макка (шаҳри)дан бўлиб, қурайшийдир; Аййуб ибн Мусонинг биродаридир.
Дўстларигиз билан улашинг!