Ой кўра бошлаган (балоғатга етган) қизнинг намози ёпинчиқсиз қабул бўлмаслиги
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳайз кўра бошлаган қизнинг намози ўраниб ўқисагина қабул бўлади».
Бу бобда Абдуллоҳ ибн Амрдан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Оиша онамизнинг ҳадиси ҳасан.
Илм аҳлининг амали шу ҳадис асосидадир. Қиз бола балоғатга етгач, сочининг бирор жойи очиқ ҳолда намоз ўқиса, намози жоиз эмас. Шофиъийнинг қавли бундай: айтадики, «Аёл кишининг намози, баданининг бирор жойи очиқ бўлса, жоиз эмас». Шунингдек, айтадики, «Оёқларининг сирти (оёқ панжалари) очиқ бўлса, намози жоиз эканлиги айтилган».
Дўстларигиз билан улашинг!