Намозда қиёмни узун қилмоқ
Жобирдан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Қайси намоз афзалроқ?» деб сўралди. «Қунути узун намоз», дедилар.
«Ал-қунут» бир неча маънода қўлланади. Ан-Нававий, бу ўринда «ал-қунут» сўзидан уламо иттифоқи билан қиём назарда тутилганлигини айтади. Чунончи, Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Ҳубшийдан тахриж қилган ҳадисда «қиёми узун бўлган (намоз)» деган жумла ворид бўлган.
Бу бобда Абдуллоҳ ибн Ҳубший ва Анас ибн Моликдан ҳадис ривоят қилинган.
Жобирнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Бу ҳадис Жобир ибн Абдуллоҳдан бир қанча важҳлардан ривоят қилинган.
Дўстларигиз билан улашинг!