Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Қабристон ва хаммомдан ташқари, бутун ер юзи масжиддир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Қатода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан бирортангиз масжидга келса, ўтирмасдан олдин икки ракъат намоз ўқиб олсин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Фотимат-ул-Кубро (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кирганларида Муҳаммадга (яъни ўзларига) салоту салом келтириб, «Робба-ғфирлий зунубий, ва-фтаҳ лий абваба роҳматик» («Ё Раббим! Гуноҳларимни мағфират қил ва менга раҳматинг эшикларини очгил!..») дер эдилар. Масжиддан чиқаётганларида эса Муҳаммадга салоту салом келтириб, «Робба-ғфирлий зунубий, ва-фтаҳ лий абваба фаз-лик!» («Ё Роббим! Гуноҳларимни магфират қил ва менга фазлинг (неъматларининг) эшикларини очгил!») дер эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ваҳб ибн Кайсондан ривоят қилинди: У Жобир ибн Абдуллоҳнинг бундай деганини эшитди: «Кимки бир ракъат намоз ўқиса-ю, унда «Уммул-Қуръон»ни («Фотиҳа» сурасини) ўқимаса, у намоз ўқимабди. Фақат имомнинг орқасида бўлса, (намози дурустдир»).

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жаҳр ўқиб берган бир намозларини тугатдилар-да, қайрилгач: «Сизлардан биттангиз мен билан бирга қироат қилдими?» дедилар. Бир киши: «Шундоқ, ё Расулуллоҳ!» деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедиларки, «Айтдим-а, мен ўқиётган Қуръонга нечун муқобала қилаётир деб». Инсонлар (саҳобалар) буни эшитгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жаҳр ўқиган намозларда у киши билан бирга қироат қилишни бас қилдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Убода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозини ўқиб бердилар ва қироат у кишига оғирлик қилди. Намозни ўқиб бўлгач: «Кўряпманки, сизлар имомингизнинг орқасида қироат килаётирсизлар-ку!» дедилар. «Ё Расулуллоҳ! Валлоҳи, шундоқ!» - дедик. «Ундай қилмангизлар, илло (фақатгина) «Уммул Қуръон»ни (яъни «Фотиҳа» сурасини) ўқингизлар. Чунки уни ўқимаган кишининг намози йўқ!» дедилар.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ал-Барро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтон намозида «Ват-тийни ваз-зайтун» сурасини ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Бурайданинг отасидан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтон намозида («Ваш-шамси ва зуҳаҳа») ва шу сингари сураларни ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Умму Фазл (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам беморлик пайтларида бошларини боғлаган ҳолда бизларга (масжидга) чиқиб, шом намозини ўқиб бердилар ва «Мурсалот» сурасини қироат қилдилар. Бошқа бирор марта шом намозини ўқимасларидан Аллоҳ ъазза ва жаллага қовушдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Жобир ибн Самура (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин ва аср намозларида «Вас-самаи затил-буруж» ҳамда «Вас-самаи ват-ториқ» ва шунга ўхшаш сураларни ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намоз боблари