Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Намозга такбири иқомат айтилаётган бўлса, югуриб-ҳовлиқиб келмангизлар, лекин вазминлик билан оҳиста юриб келингизлар. Етган жойингиздан (жамоатга қўшилиб) ўқийверинг, етолмаганингизни тўлдириб ўқиб олинг».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Карвонлар фақат уч масжидни кўзлаб йўл юради (фақат уч масжид учун йўлга чиқади): Масжид ал-Ҳаром, менинг ушбу масжидим ва масжид ал-Ақсо.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Менинг ушбу масжидимда ўқилган бир намоз, (Каъбатуллоҳдаги) Масжид ал-Ҳаромдан ташқари, бошқа (барча) масжидларда ўқилган минг намоздан хайрлироқдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Усайд ибн Зуҳайр Ал-Ансорийдан ривоят қилинди; у Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан эди ва Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадислар ривоят қилар эди. Айтдики, «Қубо масжидидаги намоз (битта) умрага тенгдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Бани Худро (қавми)дан бўлмиш бир киши билан Бани Авф (қавми)дан бўлмиш бир киши, «пойдевори тақво асосида қурилган масжид» борасида баҳслашиб қолди. Бани Худродан бўлгани: «Бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларидир», деса, униси: «Бу - Қубо масжиди!» деди. Шунда улар бу масалада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб мурожаат этдилар. (У зот) марҳамат қилиб айтдиларки, «Ўша масжид ушбудир, яъни ўз масжидларини айтдилар, ва унда кўп хайрлар бордир»...

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ал-Осдан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда шеър айтишмокликдан, олди-сотди қилмоқлиқдан ва Жума куни намоздан олдин ҳалқа бўлиб (давра қуриб) ўтирмоқлиқдан манъ этдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида, унда бизлар ёш ййгит эдик, масжидда ётиб қолар эдик».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, қабристонни зиёрат қилган аёлларни, қабрлар устида масжид қурганларни ва унда чироқ ёққанларни лаънатладилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ва муҳаққақ Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинди; айтдилар: «Кимки Аллоҳ учун хоҳ кичик, хоҳ катта бир масжид бино этса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй бино қилгайдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

(Ҳазрати) Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Кимки Аллоҳ учун бир масжид бино этса, Аллоҳ унинг учун жаннатда шунга ўхшаш бир қаср бино қилгайдир», деганларини эшитдим.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намоз боблари