Масжидда олди-сотди қилмок, йўқолган нарсани сўрамоқ ва шеър айтишмоқ карохат эканлиги
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ал-Осдан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда шеър айтишмокликдан, олди-сотди қилмоқлиқдан ва Жума куни намоздан олдин ҳалқа бўлиб (давра қуриб) ўтирмоқлиқдан манъ этдилар».
Бу ўринда шеър айтмоқ эмас, балки шеър айтишмоқ кариҳ дейилди. Чунки «Саҳиҳи Бухорий»да масжидда шеър айтмоқ борасида саҳиҳ ҳадис келган.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ал-Оснинг ҳадиси ҳасан.
Амр ибн Шуъайб, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ал-Оснинг ўғли.
Муҳаммад ибн Исмоил (Ал-Бухорий) айтади: «Аҳмад ва Исҳоқ - бошқаларни ҳам зикр этди - Амр ибн Шуъайбнинг ҳадиси билан истидлол қилганларини кўрдим».
Муҳаммад айтади: «Шуъайб ибн Муҳаммад, Абдуллоҳ ибн Амрдан эшитган».
Амр ибн Шуъайининг ҳадиси ҳақида (танқидий) сўз қилганлар, фақатгана бобосининг саҳифасидан ҳадис ривоят қилгани учун уни заиф деб қараганлар. Улар билиттифоқ Амр ибн Шуъайб бу ҳадисларни бобосидан эшитмаган, деб хулоса қилишган.
Яҳё Саъиддан бундай дегани ривоят қилинди: Али ибн Абдуллоҳ айтади: «Бизнингча, Амр ибн Шуъайбнинг ҳадиси чирикдир».
Илм аҳлидан баъзилари масжидда олди-сотди қилмоқни макруҳ дейишган. Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли ҳам шудир.
Тобиъийн уламосидан айримлари масжидда олди-сотди қилмоққа изн берганлари ривоят қилинган.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан, масжидда шеър айтмоққа рухсат борлигига доир бир қанча ҳадис ривоят қилинган.