Масжид қурдирмоқнинг фазилати
(Ҳазрати) Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Кимки Аллоҳ учун бир масжид бино этса, Аллоҳ унинг учун жаннатда шунга ўхшаш бир қаср бино қилгайдир», деганларини эшитдим.
Бу бобда Абу Бакр, Умар, Али, Абдуллоҳ ибн Амр, Анас, Ибн Аббос, Оиша, Умму Ҳабиба, Абу Зарр, Амр ибн Абса, Васийла ибн Ал-Асқо, Абу Ҳурайра ва Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
(Ҳазрати) Усмоннинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Дўстларигиз билан улашинг!