Қубо масжидидаги намоз
Усайд ибн Зуҳайр Ал-Ансорийдан ривоят қилинди; у Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан эди ва Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадислар ривоят қилар эди. Айтдики, «Қубо масжидидаги намоз (битта) умрага тенгдир».
Бу бобда Саҳл ибн Ҳунайфадан ҳадис ривоят қилинган.
Усайднинг ҳадиси ҳасан-ғариб.
Усайд ибн Зуҳайрнинг шу ҳадисидан бошқа мақбул бир ҳадисини билмаймиз. Шуни ҳам ёлғиз Абу Усоманинг Абдулҳамид ибн Жаъфардан қилган ривоятидан билиб олдик. Абул-Аброднинг исми - Зиёд Мадийний.
Дўстларигиз билан улашинг!