Масжидда ухламоқ
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида, унда бизлар ёш ййгит эдик, масжидда ётиб қолар эдик».
Ибн Умарнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳлидан баъзилари масжидда ухламоққа изн берганлар.
Ибн Аббос айтадики, «Масжидни доимий ётиш ва қайлула қилиш (пешин уйқуси) жойи қилиб олмаслик керак».
Илм аҳлидан баъзилари Ибн Аббоснинг сўзини эгаллашган.
Дўстларигиз билан улашинг!