Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Менинг ушбу масжидимда ўқилган бир намоз, (Каъбатуллоҳдаги) Масжид ал-Ҳаромдан ташқари, бошқа (барча) масжидларда ўқилган минг намоздан хайрлироқдир».

Қутайба ўз ривоятида «Убайдуллоҳдан» демайди, фақат «Зайд ибн Рабоҳдан, Абу Абдуллоҳ Ал-Ағордан» дейди.

Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.

Абу Абдуллоҳ Ал-Ағорнинг исми - Салмон.

Бу ҳадис Абу Ҳурайра тариқи билан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан, бошқа важхдан ҳам ривоят қилинган.

Бу бобда Али, Маймуна, Абу Саъид, Жубайр ибн Мутъим, Абдуллоҳ ибн Аз-Зубайр, Ибн Умар ва Абу Зарр (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш