Масжид қурдирмоқнинг фазилати
Ва муҳаққақ Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинди; айтдилар: «Кимки Аллоҳ учун хоҳ кичик, хоҳ катта бир масжид бино этса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй бино қилгайдир».
Шу ҳадис Қутайба ибн Саъид, Нуҳ ибн Қайснинг мавлоси Абдурраҳмон, Зиёд Ан-Нумайрий, Анас (розияллоҳу анҳум)дан ривоят қилинган.
Маҳмуд ибн Лабид Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кўришган. Маҳмуд ибн Ар-Робиъ ҳам Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрган. Икковлари ҳам мадиналик бўлиб, ёш бола эдилар.
Дўстларигиз билан улашинг!