Умар ибн Аби Саламадан ривоят қилинди: «У, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Саламанинг уйларида бир (қават) кийимга ўралиб намоз ўқиётганларини кўрди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан бундай деб айтгани ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Бир киши рўпарасига эгарнинг орқаси баробар ёки ўртаси баробар нарсани тўсиқ қилиб қўймасдан намоз ўқиётган бўлса, унинг намозини қора ит, аёл киши, эшак кесади. (Абдуллоҳ ибн Сомит) айтади: «Абу Заррга: «Қора итнинг қизил итдан ёки оқ итдан нима фарқи бор?» дедим. Айтдики, «Эй биродарзодам! Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраган нарсани мендан сўрадинг: (У зот): «Қора ит шайтондир!» деб айтганлар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Мен Фазл билан бир мода эшакка мингашиб олган эдим. Минога келсак, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан Минода (олдиларига тўсиқ қўймай) намоз ўқиётган эканлар. Уловдан тушиб, сафга қўшилдик. Улов уларнинг олдидан кесиб ўтди ва (лекин) намозларини кесмади (бузмади)».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Бусро ибн Саъид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Зайд ибн Холид Ал-Жуҳаний, (Умар ибн Убайдуллоҳнинг қули) Абун-Назрни Абу Жуҳаймга юбориб, намоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтмоқ борасида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан нима эшитганини сўратди. Абу Жуҳайм айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Намоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтувчи киши қандай (гуноҳ) иш қилаётганини билса эди, намозхоннинг олдидан кесиб ўтмай, яхшиси, қирқ тўхтаб, кутиб турган бўлар эди». Абун-Назр айтадики, ўшанда қирқ кун дедиларми, қирқ ойми ёки қирқ йилми - билолмадим».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Талҳа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан бирортангиз рўпарасига эгарнинг орқаси баробар бир нарсани қуйиб, намозини ўқийверсин, тўсиқнинг нариги томонидан ўтаётганларга чалғимасин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Муъоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтлоқларда намоз ўқимоқни мустаҳаб кўрар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан бундай деб айтгани ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизлар билан ҳазил-мутойиба қилиб турар эдилар. Ҳатто бир куни менинг бир кичик укамга: «Эй Або Умайр! Булбулча нима қилди?» дедилар... (Анас) айтди: «Бир шолчамиз (бор эди) сув сепиб ювилди, ўшанинг устида намоз ўқидилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Саъид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам буйра устида намоз ўқидилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хумра (кичик бўйра) устида намоз ўқидилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Сизлардан бирортангиз намозга мунтазир бўлиб ўтирган муддати давомида намозда турган ҳисобланади. Сизлардан бирортангиз, ҳадас қилмасдан (таҳоратини синдирмасдан) (намоз ўқиш ниятида) масжидда қолган муддати давомида малоикалар: «Аллоҳуммағ-фирлаҳу, Аллоҳуммарҳамҳу» (Аллоҳим! Бу кишини мағфират қил! Аллоҳим! Бу кишини раҳмат қил!) деб дуо қилиб туради...». Шунда Ҳазрамавтдан бўлмиш бир киши: «Ҳадас дегани нима, ё Або Ҳурайра?» деди. Абу Ҳурайра: «Ел чиқармоқ ёки (ел) овозини чиқармоқ», деб жавоб берди.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намоз боблари