Жойнамоз устида намоз ўқимоқ
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хумра (кичик бўйра) устида намоз ўқидилар».
Бу бобда Умму Ҳабиба, Ибн Умар, Умму Салама, Оиша, Маймуна, Умму Кулсум бинти Аби Салама, Ибн Абдул-Асад (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Ибн Аббоснинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Баъзи илм аҳлининг қавли шу.
Аҳмад ва Исҳоқ айтади: «Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам жойнамоз устида намоз ўқиганлари собит бўлган».
Дўстларигиз билан улашинг!