Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан бундай деб айтгани ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Бир киши рўпарасига эгарнинг орқаси баробар ёки ўртаси баробар нарсани тўсиқ қилиб қўймасдан намоз ўқиётган бўлса, унинг намозини қора ит, аёл киши, эшак кесади. (Абдуллоҳ ибн Сомит) айтади: «Абу Заррга: «Қора итнинг қизил итдан ёки оқ итдан нима фарқи бор?» дедим. Айтдики, «Эй биродарзодам! Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраган нарсани мендан сўрадинг: (У зот): «Қора ит шайтондир!» деб айтганлар».

Бу бобда Абу Саъид, Ал-Ҳакам Ал-Ғифорий, Абу Ҳурайра ва Анас (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.

Абу Заррнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.

Баъзи илм аҳли шу фикрни эгаллаганлар ва бундай деганлар: Намозни эшак, аёл киши ва қора ит кесади. Аҳмад айтади: «Қора ит намозни кесмоғига шубҳам йўқ. Аммо эшак ва аёл киши намозни кесмоғидан бир оз шубҳам бор».

Исҳоқ айтади: «Намозни қора итдан бошқа ҳеч нарса кесмайди».

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш