Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан бирортангизни намоз ўқиётиб уйқу босса, уйқуси кетгунича ётиб ухласин. Чунки бирор киши уйқусираб намоз ўқиса, истиғфор айтаман деб ўз-ўзини сўкиб қўйиши мумкин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас (розияялоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; ҳадисни Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга етказиб, бундай деди: «Кечлик таом ҳозир бўлганда ҳуфтон намозига иқомат айтнлса, сизлар (аввал) кечлик таомдан бошлангизлар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларига қараб ёки урғочи туяларига қараб намоз ўқидилар. У киши туяларининг устида, кетаётган томонларига юзланиб, намоз ўқийверар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам мени бир иш билан юбордилар. Қайтиб келсам, у киши туяларининг устида машриққа қараб намоз ўқиётган эканлар. Саждалари рукуъларидан кўра пастроқ эди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўйхоналарда намоз ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Қўйхоналарда намоз ўқингизлар, аммо туяхоналарда намоз ўқимангизлар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Имрон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам етти жойда намоз ўқимоқни манъ этдилар: ахлатхонада, қассобхонада (қушхонада), қабристонда, кўчанинг ўртасида, ҳаммомда, туяхонада, Байтуллоҳнинг тепасида».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Робиъадан ривоят қилинди: айтди: «Қоронғу бир кечада Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга сафарда эдик. Қибла қайси томонда эканлигини билолмадик. Ҳар ким йўналган томонига қараб намоз ўқиди. Тонг отгач, бу ҳолатни Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга айтдик. Шунда: «Бас, қай тарафга юз бурсангиз, ўша жой Аллоҳнинг тарафидир», деган ояти карима нозил бўлди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Машриқ билан Мағриб ораси қибладир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ал-Барро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида ўн ой ёки ўн етти ой Байтил-Мақдисга (Қуддусдаги Масжид-ал-Ақсога) қараб намоз ўқидилар. Аслида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбага юзланиб намоз ўқимоқни орзу қилар эдилар. Шунда Аллоҳ таоло: «Гоҳо юзингизни (ваҳий кутиб) осмон бўйлаб сайр қилдирганингизни кўряпмиз. (Хотиржам бўлинг), Сизни ўзингиз рози бўладиган қиблага (Каъбага) юз ўгиртирамиз. Юзингизни Масжиди Ҳаром (Каъба) томонга буринг!..» («Ал-Бақара» сураси, 144-оят) деган ояти каримани нозил қилди. Шундай қилиб, у кишининг юзи Каъбага ўгирилди, ўзлари шуни севар эдилар. Бир киши у зот билан бирга аср намозини ўқигач, кейин ансорийлардан бўлмиш бир қавм олдига борди; улар аср намозини ўқиётиб, Байтул-Мақдисга қараб рукуъ қилиб туришган эди. У киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намоз ўқиганига шоҳидлик бериб, у зот Каъбага юзланганларини айтди: «Шунда бутун қавм Каъбага қараб ўгирилди», деди.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намоз боблари