Қибланинг каъбага қараб ўзгариши
Ал-Барро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида ўн ой ёки ўн етти ой Байтил-Мақдисга (Қуддусдаги Масжид-ал-Ақсога) қараб намоз ўқидилар. Аслида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбага юзланиб намоз ўқимоқни орзу қилар эдилар. Шунда Аллоҳ таоло: «Гоҳо юзингизни (ваҳий кутиб) осмон бўйлаб сайр қилдирганингизни кўряпмиз. (Хотиржам бўлинг), Сизни ўзингиз рози бўладиган қиблага (Каъбага) юз ўгиртирамиз. Юзингизни Масжиди Ҳаром (Каъба) томонга буринг!..» («Ал-Бақара» сураси, 144-оят) деган ояти каримани нозил қилди. Шундай қилиб, у кишининг юзи Каъбага ўгирилди, ўзлари шуни севар эдилар. Бир киши у зот билан бирга аср намозини ўқигач, кейин ансорийлардан бўлмиш бир қавм олдига борди; улар аср намозини ўқиётиб, Байтул-Мақдисга қараб рукуъ қилиб туришган эди. У киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намоз ўқиганига шоҳидлик бериб, у зот Каъбага юзланганларини айтди: «Шунда бутун қавм Каъбага қараб ўгирилди», деди.
Бу бобда Ибн Умар, Ибн Аббос, Амора ибн Авс, Амр ибн Авф Ал-Музаний ва Анас (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилишган.
Ал-Барронинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Суфён Ас-Саврий, Абу Исҳоқдан шундай деб ривоят қилган.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтдики: «Бомдод намозини ўқиётиб рукуъ қилиб туришган эди».