Улов устида намоз ўқимоқ
Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам мени бир иш билан юбордилар. Қайтиб келсам, у киши туяларининг устида машриққа қараб намоз ўқиётган эканлар. Саждалари рукуъларидан кўра пастроқ эди».
Бу бобда Анас, Ибн Умар, Абу Саъид ва Омир ибн Робиъа (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинди.
Жобирнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Жобирдан мутааддид важҳлардан ривоят қилинган.
Илм аҳлининг барчалари наздида амал шу ҳадис асосидадир. Ораларида ихтилоф учраганини билмаймиз. Киши улов устида нафл намози ўқимоқлигида зарар йўқ деб қарайдилар. Қайси томонга йўналса-йўналсин, юзланган томони хоҳ қибла бўлсин, хоҳ бошқа томонга юзлансин, (улов кетаётган томонга қараб намоз ўқийверади).
Дўстларигиз билан улашинг!