Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Қўйхоналарда намоз ўқингизлар, аммо туяхоналарда намоз ўқимангизлар».

Абу Курайбдан, Яҳё ибн Одамдан, Абу Бакр ибн Аййашдан, Абу Хусайндан, Абу Солиҳдан, Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳум), Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан шу ҳадис айнан ёки шунга яқин тарзда ривоят қилинган.

Бу бобда Жобир ибн Самура, Ал-Барро, Сабра ибн Маъбад Ал-Жуҳаний, Абдуллоҳ ибн Муғаффал, Ибн Умар ва Анас (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.

Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.

Биродарларимизнинг амали шу ҳадис асосидадир.

Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли ҳам шудир.

Абу Хусайннинг Абу Солиҳдан, Абу Ҳурайрадан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан қилган ривояти ғариб.

Исроил бу ҳадисни Абу Ҳусайндан, Абу Солиҳдан, Абу Ҳурайрадан мавқуф тарзида ривоят қилади ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга(ча) юксалтиради.

Абу Ҳусайннинг исми - Усмон ибн Осим Ал-Асадий.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш