Кечки таом билан хуфтон намози бир вақтга тўғри келиб қолса...
Анас (розияялоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; ҳадисни Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга етказиб, бундай деди: «Кечлик таом ҳозир бўлганда ҳуфтон намозига иқомат айтнлса, сизлар (аввал) кечлик таомдан бошлангизлар».
Бу бобда Оиша, Ибн Умар, Салама ибн Ал-Акваъ ва Умму Салама (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Анаснинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан баъзи илм аҳли наздида амал шу ҳадис асосидадир. (Ҳазрати) Абу Бакр, Умар ва Ибн Умар (розияллоҳу анҳум) шулар орасида бор.
Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли ҳам шу: «Жамоат намозини бой берса ҳам, кечлик таомдан бошлайди», дейдилар.
Ал-Жоруддан эшитдим, Вакиънинг бу борада бундай деганини эшитдим, дейди: «Таоми айниб қолишидан қўрқса, кечлик таомдан бошлайди».
Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва бошқалардан баъзи илм аҳли бу борада эга бўлган фикр эргашилмоққа яқинроқ: Киши қалби фақатгана ҳар қандай бир нарса сабаби билан машғул бўлганида, намозга турмаслигини мурод этганлар.
Ибн Аббосдан бундай деб айтгани ривоят қилинган:
«Кўнглингизда бирор нарса бор бўлса, намозга турманг».
Ибн Умардан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деб айтганлари ривоят қилинган: «Кечлик таом сузилганида намозга иқомат айтилса, сизлар (аввал) кечлик таомдан бошлангизлар».
Ибн Умар имомнинг қироатини эшитиб туриб, кечлик таомни еди. Буни Ҳаннод бизга баён этди. Абда бу хабарни унга Убайдуллоҳдан, Нофиъдан, Ибн Умардан етказган.