Шолча устида намоз ўқимоқ
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан бундай деб айтгани ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизлар билан ҳазил-мутойиба қилиб турар эдилар. Ҳатто бир куни менинг бир кичик укамга: «Эй Або Умайр! Булбулча нима қилди?» дедилар... (Анас) айтди: «Бир шолчамиз (бор эди) сув сепиб ювилди, ўшанинг устида намоз ўқидилар».
Бу бобда Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Анаснинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан илм аҳлининг ва кейинги уламолардан кўпчилигининг наздида амал шу ҳадис асосидадир:
Долча ва гилам устида намоз ўқимоқнинг зарари йўқ, деган фикрдалар. Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли ҳам шудир.
Абут-Таййоҳнинг исми - Язид ибн Ҳумайд.
Дўстларигиз билан улашинг!