Намозхон рўпарасига тўсиқ қўймоғи
Талҳа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан бирортангиз рўпарасига эгарнинг орқаси баробар бир нарсани қуйиб, намозини ўқийверсин, тўсиқнинг нариги томонидан ўтаётганларга чалғимасин».
Бу бобда Абу Ҳурайра, Саҳл ибн Ҳасма, Ибн Умар, Сабра ибн Маъбад, Абу Жуҳайфа ва Оиша (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Талҳанинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳлининг амали шу ҳадис асосидадир. Айтадиларки, имомнинг олдидага тўсиқ имомнинг орқасидага намозхонлар учун ҳам тўсиқдир.
Дўстларигиз билан улашинг!