Намозхон олдидан ҳар қандай нарса ўтса хам, намози бузилмайди
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Мен Фазл билан бир мода эшакка мингашиб олган эдим. Минога келсак, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан Минода (олдиларига тўсиқ қўймай) намоз ўқиётган эканлар. Уловдан тушиб, сафга қўшилдик. Улов уларнинг олдидан кесиб ўтди ва (лекин) намозларини кесмади (бузмади)».
Бу бобда Оиша (онамйз), Ал-Фазл, Ибн Аббос ва Ибн Умар (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Ибн Аббоснинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан илм аҳлининг ва тобиъийн уламоси кўпчилиганинг амали шу ҳадис асосидадир: «Намозни ҳеч қандай нарса кесмайди», дейдилар.
Суфён ва Шофиъийнинг қавли ҳам шудир.
Дўстларигиз билан улашинг!