Ўтлоқларда намоз ўқимоқ
Муъоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтлоқларда намоз ўқимоқни мустаҳаб кўрар эдилар».
Абу Довуд айтадики, «Ҳийтон» калимасидан ўтлоқлар кўзда тутилган.
Муъознинг ҳадиси ғариб. Бу ҳадисни ёлғиз Ал-Ҳасан ибн Абу Жаъфарнинг ривоятидан биламиз. Яҳё йбн Саъид ва бошқалар Ал-Ҳасан ибн Абу Жаъфарнинг заиф эканлигини қайд этганлар. Абуз-Зубайрнинг исми Муҳаммад ибн Муслим ибн Тадрус. Абут-Туфайлнинг исми - Омир ибн Васила.
Дўстларигиз билан улашинг!