Масжидда ўтириб, намозни кутмоқнинг фазилати
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Сизлардан бирортангиз намозга мунтазир бўлиб ўтирган муддати давомида намозда турган ҳисобланади. Сизлардан бирортангиз, ҳадас қилмасдан (таҳоратини синдирмасдан) (намоз ўқиш ниятида) масжидда қолган муддати давомида малоикалар: «Аллоҳуммағ-фирлаҳу, Аллоҳуммарҳамҳу» (Аллоҳим! Бу кишини мағфират қил! Аллоҳим! Бу кишини раҳмат қил!) деб дуо қилиб туради...». Шунда Ҳазрамавтдан бўлмиш бир киши: «Ҳадас дегани нима, ё Або Ҳурайра?» деди. Абу Ҳурайра: «Ел чиқармоқ ёки (ел) овозини чиқармоқ», деб жавоб берди.
Бу бобда Али, Абу Саъид, Анас, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Саҳл ибн Саъд (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Дўстларигиз билан улашинг!