Бир қават кийимда намоз ўқимоқ
Умар ибн Аби Саламадан ривоят қилинди: «У, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Саламанинг уйларида бир (қават) кийимга ўралиб намоз ўқиётганларини кўрди».
Бу бобда Абу Ҳурайра, Жобир, Салама ибн Ал-Акваъ, Анас, Амр ибн Аби Усайд, Абу Саъид, Кайсон, Ибн Аббос, Оиша, Умму Ҳониъ, Аммор ибн Ёсир, Талқ ибн Али ва Убода ибн Ас-Сомит Ал-Ансорий (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинди.
Умар ибн Саламанинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва тобиъийндан бўлмиш илм аҳли ва бошқа уламоларнинг кўпчилиги наздида амал шу ҳадис асосидадир. Битта кийимда намоз ўқимоқлиқда зарар йўқ, дейдилар.
Айрим илм аҳлининг фикрича, икки (қават) кийим кийиб намоз ўқилади.
Дўстларигиз билан улашинг!