Хуфтон намозидаги қироат
Абдуллоҳ ибн Бурайданинг отасидан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтон намозида («Ваш-шамси ва зуҳаҳа») ва шу сингари сураларни ўқир эдилар».
Бу бобда Ал-Барро ибн Озибдан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Бурайданинг ҳадиси ҳасан.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтон намозида «Ват-тийни ваз-зайтун» сурасини ўқиганлари ривоят қилинган.
(Ҳазрати) Усмон Ибн Аффон (розияллоҳу анҳу)дан бундай ривоят қилинди: «(У киши) бомдод намозида «Мунофиқийн» ва шу сингари сураларни ўқир эдилар».
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ва тобиъийнлар бундан кўпроқ ва озроқ (миқдорда) ўқиганлари келган ривоятлар орасида зикр қилинган: Хуфтон намози қироатига таҳдид қўймаган эдилар. Бу хусусда энг мақбул ривоят, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Ваш-шамси ва зуҳаҳа» билан «Ват-тийни ваз-зайтун» сураларини ўқиганларига доир келган ривоятдир.