Жобир ибн Самура (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин ва аср намозларида «Вас-самаи затил-буруж» ҳамда «Вас-самаи ват-ториқ» ва шунга ўхшаш сураларни ўқир эдилар».

Бу бобда Ҳаббоб, Абу Саъид, Абу Қатода, Зайд ибн Собит ва Ал-Барро (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.

Жобир ибн Самуранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозида «Сажда» сураси қадарлик ўқиганлари ривоят қилинган. Пешиннинг биринчи ракъатида 30 оят ва иккинчи ракъатида 15 оят қадар ўқиганлари ҳам ривоят қилинади.

(Ҳазрати) Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: (У киши) Абу Мусога пешин намозида ўртача (миқдордаги) суралардан ўқилмоғини ёзма равишда билдирдилар.

Айрим илм аҳлининг ривоятига кўра аср намозининг қироати шом намозининг қироати сингаридир: қисқа суралардан ўқилади.

Иброҳим айтади: «Пешин намози қироатда аср намозининг тўрт баробарига етказилади».

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш