Шом намозидаги қироат
Умму Фазл (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам беморлик пайтларида бошларини боғлаган ҳолда бизларга (масжидга) чиқиб, шом намозини ўқиб бердилар ва «Мурсалот» сурасини қироат қилдилар. Бошқа бирор марта шом намозини ўқимасларидан Аллоҳ ъазза ва жаллага қовушдилар».
Бу бобда Жубайр ибн Мутъим, Ибн Умар, Абу Аййуб ва Зайд ибн Собит (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Умму Фазлнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан, шом намозининг икки ракъатида «Аъроф» сурасини (бўлиб) ўқиганлари ривоят қилинган.
Тағин шом намозида «Тур» сурасини ўқиганлари ҳам ривоят қилинади.
Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят эшитилишича, у киши, шом намозида қисқа суралардан ўқимоғини Абу Мусога ёзма равишда билдирганлар.
Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)дан ҳам шом намозида қисқа суралардан ўқиганлари ривоят қилинди.
Илм аҳлининг амали шу ҳадис асосидадир.
Ибнул-Муборак, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шу.
Шофиъий айтадики, «Шом намозида узун сураларни, «Ват-Тур» ва «Вал-Мурсалот» каби сураларни ўқимоқ макруҳ эканлиги Моликдан ривоят қилинган. Менимча, макруҳ эмас. Аксинча, бу каби сураларни шом намозида ўқимоқни мустаҳаб деб қарайман».