Имом жаҳр (овоз чиқариб) ўқиганда унинг орқасидагилар қироат қилмаслиги
Ваҳб ибн Кайсондан ривоят қилинди: У Жобир ибн Абдуллоҳнинг бундай деганини эшитди: «Кимки бир ракъат намоз ўқиса-ю, унда «Уммул-Қуръон»ни («Фотиҳа» сурасини) ўқимаса, у намоз ўқимабди. Фақат имомнинг орқасида бўлса, (намози дурустдир»).
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Дўстларигиз билан улашинг!