Қабристон ва ҳаммомдан ташқари бутун ер юзи намозгоҳдир
Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Қабристон ва хаммомдан ташқари, бутун ер юзи масжиддир».
Бу бобда Али, Абдуллоҳ ибн Амр, Абу Умома ва Абу Зарр (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Айтадиларки, «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Бутун ер юзи менга масжид ва таҳорат воситаси қилиб берилди».
Абу Саъиднинг ҳадиси Абдулазиз ибн Муҳаммаддан икки ривоят сифатида келди. Баъзилар Абу Саъидни зикр қилсалар, баъзилари эса зикр қилмайдилар. Бу ҳадисда чалкашлик бор.
Суфён Ас-Саврий, Амр ибн Яҳёдан, унинг отасидан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан мурсал тарзида ривоят қилган.
Ҳаммод ибн Салама, Амр ибн Яҳёдан, унинг отасидан, Абу Саъиддан, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган.
Муҳаммад ибн Исҳоқ, Амр ибн Яҳёдан, унинг отасидан ҳадисни ривоят қилади ва бундай дейди: «Яҳёнинг ривояти умумият билан, Абу Саъид тариқи билан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан, дейилади». Чунончи, бу ўринда Абу Саъидни зикр қилган.
Ас-Саврийнинг Амр ибн Яҳёдан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан қилган ривояти ҳамон-ҳамон собитроқ ва саҳиҳроқ.