Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам асрнинг фарзидан олдин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар ва малоикаи муқаррабийнга (яқин тургувчи фаришталарга) ҳамда мусулмонлардан ва мўъминлардан уларга тобеъ бўлганларга салом беришлик билан бу тўрт ракъатнинг орасини ажратар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анбаса ибн Суфёндан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти ҳалоллари бўлмиш згачим Умму Ҳабибадан эшитдим, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай деганларини зшитдим, деди: «Кимки пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракъат ва фарзидан кейин тўрт ракъат намозда бардавом бўлса, Аллоҳ уни жаҳаннам олови учун ҳаром қилгайдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Умму Ҳабиба (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракъат намоз ўқиса, Аллоҳ уни жаҳаннам олови учун ҳаром қилгайдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозининг фарзидан олдин тўрт ракъат намозни ўқий олмай қолсалар, бу тўрт ракъатни фарздан кейин ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга пешиннинг фарзидан олдин икки ракъат ва (фарзидан) кейин икки ракъат намоз ўқидим».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракъат ва (фарзидан) кейин икки ракъат (намоз) ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розилллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки бомдод намозининг икки ракъат (суннат)ини ўқий олмай қолса, қуёш чиққанидан кейин ўқиб олсин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Қайс ибн Амр ибн Саҳл Ал-Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга чиқдилар, дарҳол изларидан намозга иқомат айтилди ва мен у киши билан бирга бомдодни ўқидим. Кейин Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни тамом қилгач, менинг намоз ўқиётганимни кўриб қолдилар: «Шошмагил, Қайс! Бир пайтда икки (фарз) намозми» дедилар, «Ё Расулуллоҳ? Мен бомдоднинг икки ракъат (суннат)ини ўқимаган эдим» - дедим, «Унда зарари йўқ», - дедилар.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Намозга иқомат айтилганида фарздан бошқа намоз йўқ».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан бирортангиз бомдод намозининг икки ракъат (суннат)ини ўқиса, ўнг томони билан ёнбошласин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намоз боблари