Асрнинг фарзидан аввалги тўрт ракъат намоз
Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам асрнинг фарзидан олдин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар ва малоикаи муқаррабийнга (яқин тургувчи фаришталарга) ҳамда мусулмонлардан ва мўъминлардан уларга тобеъ бўлганларга салом беришлик билан бу тўрт ракъатнинг орасини ажратар эдилар».
Бу бобда Ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Али (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадиси ҳасан. Исҳоқ ибн Иброҳим шу ҳадисга таяниб, асрнинг фарзидан олдинги тўрт ракъат намоз бир салом билан ўқилмоғини ихтиёр этган. «Орасини салом беришлик билан ажратар эдилар» дейилганда ташаҳҳудни қасд этмоқда. Шофиъий ва Аҳмаднинг фикри: «Кечки ва кундузги нафл намозлар - икки ракъат-икки ракъатдир». Шу сабабдан фаслни (икки салом билан ўқилмоғини) ихтиёр этадилар.
Бу, Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) марфуъ тарзида ривоят қилинган бир ҳадисдир. Бу ҳадис Имом Бухорий ва Имом Муслимда бўлиб, унда «кундузги» деган қайд йўқ.