Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Уйларингизда намоз ўқиб турингизлар, уйларингизни қабристонга айлантириб қўймангизлар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Зайд ибн Собит (розияллоҳу анҳумо)дан ри-воят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Фарздан ташқари энг афзал намозингиз - уйларингизда (ўқиган намозингиз)дир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръондан бир оят (ўқишлик) билан бир кечани бедор ўтказдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Қайсдан ривоят қилинди; айтди: «Оиша (розияллоҳу анҳо)дан «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунги қироатлари қандай эди? Махфий (ичда) ўқирмидилар ёки жаҳрий (овоз чиқариб) ўқирмидилар?» деб сўрадим. Оиша (онамиз) айтдиларки, «Ҳар иккаласини ҳам қилар эдилар: баъзан махфий қироат қилсалар, баъзан ошкор қироат қилардилар»... Шунда мен: «Иш(имиз)да кенгчилик қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!» дедим.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Қатода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га: «Сизни кузатдимки, овозингизни паст чиқариб қироат қилурсиз», дедилар. (Ҳазрати) Абу Бакр: «Мен муножот қилурман Ул зотгаки, Ул зот овозимни эшитгай», дедилар. Шунда Расули Акрам: «Сиз овозингизни андак баландроқ кўтаринг», дедилар. Ва Умар (розияллоҳу анҳу)га айтдилар: «Сизни кўрдимки, овозингизни баланд қўйиб қироат қилурсиз». Шунда (Ҳазрати) Умар: «Албатта, мен ухлаганларни уйғотурман ва шайтонни ҳайдарман!» дедилар. (Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига): «Сиз андак оҳиста ўқинг», дедилар.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таборак ва таъало ҳар кеча - туннинг илк учдан бир қисми келганида дунё осмонига тушади ва бундай дейди: «Мен Маликдурман (мулк соҳибидурман)! Кимки Менга дуо қилса, уни ижобат этгайдурман; кимки Мендан сўраса, унга ато этгайдурман; кимки Менга истиғфор айтса, уни мағфират қилгайдурман!» Ва токи тонг отгунича шундоқ давом этар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Баҳз ибн Ҳакимдан ривоят қилинди; айтди: «Зурора ибн Авфа Басра қозиси бўлиб, Бани Қушайр қавмига имомлик қилиб намоз ўқиб берар эди. Бир куни бомдод намозида: «Қачон (Қиёмат хабарини бериб) бурғу чалинганида, ана ўша Кун қийин Кундир» («Ал-муддассир» сураси, 8-9-оятлар) оятини ўқиши билан ўлган ҳолда ерга қулаб тушди. У кишини(нг жасадини) уйига кўтариб борганлар орасида мен бор эдим».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзан кўзларига уйқу ғалаба қилиб ёки ухлаб қолиб тунги (таҳажжуд) намозларини ўқиёлмай қолсалар, кундузги чошгоҳ вақтида ўн икки ракъат ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набйй саллаллоҳу алайҳи ва саллам кечалари тўққиз ракъат намоз ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кечалари ўн уч ракъат намоз ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намоз боблари