Уйда нафл намози ўқимоқнинг фазилати
Зайд ибн Собит (розияллоҳу анҳумо)дан ри-воят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Фарздан ташқари энг афзал намозингиз - уйларингизда (ўқиган намозингиз)дир».
Бу бобда Умар ибн Ал-Хаттоб, Жобир ибн Абдуллоҳ, Абу Саъид, Абу Ҳурайра, Ибн Умар, Оиша, Абдуллоҳ ибн Саъд ва Зайд ибн Холид Ал-Жуҳаний (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Зайд ибн Собитнинг ҳадиси ҳасан. Бу ҳадиснинг ривояти (масаласи)да ихтилоф қилдилар. Мусо Ибн Уқба ва Иб-роҳим ибн Абин-Назр уни марфуъ тарзида, баъзилари эса мавқуф тарзида ривоят қилганлар. Молик бу ҳадисни Абун-Назрдан ривоят қилган ва Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга(ча) юксалтирмаган. Марфуъ ривоят янада саҳиҳроқ.
Дўстларигиз билан улашинг!