Атамалар
Ҳуруфийлар
Ҳуруфийлар — 14-15-аларда Еронда вужудга келган ғулот шиа фирқаларидан бирининг тарафдорлари. Фирқага Фазлуллоҳ Астрободий (тахм. 1340 й.да туғилган) асос солган. 1386-87 йларда у ўз таълимотини тарғиб қилиб чиққан. У араб ҳарфлари сирли мазмунга ега деган таълимотни илгари сургани учун ал-Ҳуруфий (...
Иблис
Иблис — қ. Шайтон.
Ибодат
Ибодат — (араб. - қуллуқ қилиш, бўйсуниш, ўзини паст олиш, итоат қилиш) - худога сиғиниш, илтижо қилиш. Мусулмон уламолари И.ни бир-бирига яқин маънода турлича таърифлаганлар. И. Аллоҳга бўйсуниш ва унга ўзини хокисор тутишнинг олий даражасидир. И. фақатгана Аллоҳни улуғлаш учун Унинг амрига биноан...
Ибодийлар
Ибодийлар — абодийлар - хорижийларга мансуб 4 асосий фирқа (жамоа)нинг енг "мўтадил" ҳисобланган қисми, Абдуллоҳ ибн Ибод (ёхуд Абод) (7-а.нинг 2-ярми)нинг издошлари. 684 й. Басрадаги хорижийлар орасида бўлиниш содир бўлган: азрақийлар умавийларга қарши чиқишган, Абдуллоҳ бўлса, Басрада қо...
Иброҳим
Иброҳим — (ас) - Қуръонда номи зикр етилган пайғамбарлардан бири, ўзидан кейин ўтган барча пайғамбарларнинг бобокалони, араблар ва яҳудийларнинг умумий аждоди. Яккахудоликни тарғиб қилган. Аллоҳнинг чин дўсти (халилуллоҳ), имом ("жамоа раҳбари"), сиддиқ ("ҳақиқатгўй") ва ҳаниф (&...
Идда
Идда — иддатал-мар‘а (араб. - маълум вақт, аёллар учун белгиланган муддат) - шариат бўйича ери ўлган ёки еридан ажралишган хотинлар бошқа ерга чиқиши учун ўтиши шарт бўлган мухдат. Бундай аёлларга И. ўтмагунча ерга чиқиш тақикланган: бева учун И. 4 ой-у 10 кун, еридан ажралишган ҳайз кўрмайдиган аёл...
Идрис
Идрис — (ас) - Қуръонда номи зикр етилган пайғамбарлардан бири. Ривоят қилишларича, И. (ас) ер юзида 365 йил яшаган. Бу олижаноб, тақводор инсонни Аллоҳ "юксак мартабага кўтарган" (Қуръони карим, 19:56-57). Исломшунослар И. (ас)ни Библиядага Еноҳ, баъзан Ездра каби афсонавий шахслар билан...
Идрисийлар
Идрисийлар — бану Идрис -Мағрибдаги биринчи алавийлар сулоласи (789-926). Асосчиси - Идрис И, Ҳасан ибн Алининг чевараси, Мадинада Аббосийларга қарши алавийлар қўзғолони (786) қатнашчиси бўлиб, таъқибдан қочиб Шим. Марокашга есон-омон яширинганди. Барбар - зенатлар сардорларининг қўллаб-қувватлашига...
Ижара
Ижара — бирор нарсани маълум муддатга маълум маблағ евазига омонатга олиш, ёллаш. Шариат ҳуқуқи бу тушунчада барча кўринишдаги И.га олишни ёки бирор ходимни ёллашни назарда тутади. Ёллаш ҳақида тузилган шартнома қуйидаги ҳолатларда ҳақиқий ҳисобланади: 1) И.га олинаётган нарса аниқ ифодаланган ва ик...
Ижий
Ижий — Адудаддин Абдураҳмон ибн Аҳмад (тахм. 1281-1355) - сўнгги калом вакили, мутакаллим. Иж ш.да туғилган. Фиқҳда шофиъий мазҳабига таянган. Каломни ал-Байдовий (1286 й. в. е.) издошларидан ўрганган. Елхонийлардан Абу Саъид (1316-36) саройида қози бўлган. 1355 й. номаълум сабабларга кўра қамоққа о...