Идрис — (ас) - Қуръонда номи зикр етилган пайғамбарлардан бири. Ривоят қилишларича, И. (ас) ер юзида 365 йил яшаган. Бу олижаноб, тақводор инсонни Аллоҳ "юксак мартабага кўтарган" (Қуръони карим, 19:56-57). Исломшунослар И. (ас)ни Библиядага Еноҳ, баъзан Ездра каби афсонавий шахслар билан таққослайдилар. И. (ас) ислом ривоятларидаги Илёс (ас) ва Хизр (ас) ҳазратлари сингари "абадий барҳаёт" ҳисобланади. У хат ва ёзувни, кийим тикиб, кийиниб юришни бошлаб берган, юлдузларга қараб такдирни айтиб беришни, вақт ҳисобини билган памғамбардир.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш