Атамалар
Бадавий
Бадавий — Абу Фитён (ёхуд Абу Аббос) Аҳмад Сиди аш-Шариф (1199-1276) -бадавия (ёки аҳмадия) тариқати асосчиси, Миср халқи ҳозиргача еъзозлайдиган машҳур сўфий. Фес ш.да ўз шажарасини Алига боғлаган ва 7-а. охирида Мағрибга кўчиб келган оилада туғилган. 1210 й. Маккага келган. Бу ерда Б. шофиъийлик ҳ...
Бадавия
Бадавия — (ёхуд аҳмадия) - сўфийлик тариқати. Аҳмад ал-Бадавий Мисрда асос солган. Б. амалиётда қодирийлар ва рифўийларга яқин. Б.нинг ташкилий асослари аниқ белгиланмаган. Маҳаллий зовия ва жамоа раҳбарлари номигагина тариқат раҳбарига итоат етиб, камдан-кам ҳолларда ундан фатво олганлар. Тариқат қ...
Баздовий
Баздовий — Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ал-Баздовий (1009 - 1089) - ханафийликдаги йирик муҳаддис ва фақиҳ. Насаф вилоятидаги Базда (Пазда) қалъасида туғилган; кўплаб шогирддар етиштирган. Тарихчи Самъоний Б.нинг ўғли ал-Ҳасан ибн Али ал-Баздовий қўлида таълим олган. Б. фиқҳга доир 6 асар муаллифи.
Байтуллоҳ
Байтуллоҳ — (араб. - Аллоҳ уйи) - Макка ш.даги Каъба биноси. Унинг бошқа номлари ҳам бор. Мас., Масжиди ҳаром, Байтулатиқ, Қибла, Хонаи Каъба. "Аллоҳнинг уйи" деганда Аллоҳнинг манзили ёки маскани емас, балки Аллоҳга ибодат қилинадиган жой, қиблагоҳ маъносида тушунмоқ керак. Шу маънода ер...
Байтулмол
Байтулмол — (араб. - "мол-мулк уйи") - 1) ислом мамлакатларида давлатга қарашли мол-мулк; 2) қимматбаҳо нарсалар сақланадиган бино. Б.ни дастлаб халифа Умар ибн ал-Хаттоб (ра) таъсис қилган. Ундаги бойликлар асосан хирож, жизя, закот, ҳумс каби соликлардан тўпланган. БАЙЪАТ (араб. олди-сот...
Балузий
Балузий — Абул Аббос ал-Ҳасан ибн Суфён аш-Шайбоний ал-Балузий ан-Насаллаллоҳу алайҳи ва салламий (? -915/916) - шофиъийликдаги йирик муҳаддис, фақиҳ, муфтийлардан. Нисо вилоятидаги Балуз (Фаруз) қишлоғида туғилган. Самъонийнинг ёзишича, у Ироқ, Шом, Миср ва Хуросон шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилган, у...
Барака
Барака — ислом илоҳиётида бирор ишга Аллоҳдан ривож тилаш, оқ фотиҳа бериш мазмунига ега бўлган тушунча; хайрли истак ва қўрқут. Қуръонда Б. уч ҳарф, яъни БРК илдизидан чиққан бир қанча сўз ва тушунчалардан иборат. Б. сўзи кўплик шаклида баракот деб юритилади. Қуръонда келтирилишича, Б.нинг нозил ет...
Барконий
Барконий — Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ад-Барконий (948 - 1034) - шофиъийликдаги машҳур муҳаддис, муфассир, фақиҳ, адиб ва шоир. Хоразмдаги Кот (Кас) ш. атрофидаги Баркон қишлоғида туғилган. Б. фиқҳни дастлаб Хоразмда ўрганиб, сўнгра Хуросон ва Ироқ ш.лари бўйлаб саёҳат қилган. Бағдодда яшаган ва жо...
Барсиса
Барсиса — Барсис - Қуръонда (59: 16-17) зикр етилган инсон номи. Қуръони каримда "Мана у (шайтон) инсонга деди: "Кофир бўл!" Инсон кофир бўлганида, у деди: "Мен сендан юз ўгардим. Мен бутун дунёнинг раббиси Аллоадан қўрқаман!" Уларнинг ҳар иккиси ҳам охир-оқибатда то абад дў...
Бағдодий
Бағдодий — Абул Баракот Ҳибатуллоҳ ибн Малка ал-Баладий (1077-1164) - файласуф, табиатшунос, табиб. Бағдод халифалари ва салжуқийлар султонлари саройида табиблик қилган. Б.нинг асосий асари "ал-Муътабар фил ҳикма" бизгача етиб келган. Бу асар шарқ перипатетизми руҳида ёзилган бўлиб уч қисм...
- « Олдинги
- Кейинги »