Бағдодий
Бағдодий — Абул Баракот Ҳибатуллоҳ ибн Малка ал-Баладий (1077-1164) - файласуф, табиатшунос, табиб. Бағдод халифалари ва салжуқийлар султонлари саройида табиблик қилган. Б.нинг асосий асари "ал-Муътабар фил ҳикма" бизгача етиб келган. Бу асар шарқ перипатетизми руҳида ёзилган бўлиб уч қисмни - мантиқ, физика ва метафизикани ўз ичига олади. Иккинчи бўлимда (Ибн Сино физикасига нисбатан) муаммони торайтириб, асосий еътибор табиий-илмий масалаларни тадқиқ етишнинг асосий воситалари сифатида тажриба ва кузатишга қаратилади. Метафизикада, асосан, шарқ перипатетиклари изидан бориб Б. уларнинг айрим қоидаларини танқид қилади. Унга кўра ягоналикдан фақат ягоналик келиб чиқади, абадий ўткинчи ҳодисаларни (ҳаводис) ўзига сиғдира олмайди, худонинг моҳиятидан ташқари унинг бошқа атрибутлари бўлиши мумкин емас ҳамда ўнта фазовий акдлар мавжуд деб танқид қилди. Кейинчалик бу танқид калом билан фалсафани яқинлаштиришга замин ҳозирлаган ар-Розий томонидан давом еттирилди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!