Атамалар
Жабарийлар
Жабарийлар — (араб. жабр сўзидан - зўрлик ишлатиш, мажбур қилиш маъносида) - 7-а. охири - 8-а. бошида ислом илоҳиётида пайдо бўлган оқим тарафдорлари. Ж. исломда тақтсир масаласида адашган деб тан олинган фирқалардан бири ҳисобланади. Ж. аҳди сунна вал жамоада тан олинган такдир масаласини инкор қил...
Жанаба
Жанаба — ж у н у б ("ифлосланиш"; синоними нажаса) - ифлослантирувчи хатти-ҳаракатлар ёхуд ҳолатлар натижасида диний маросимдаги нопоклик. Ж. масалалари фиқҳнинг ибодат бўлимида талқин етилади. Ифлослантирувчи нарсаларга қуйидагилар киради: а) инсон танасидан чиқарган барча нарса, жумладан...
Жанда
Жанда — қ. Хирқа.
Жаннат
Жаннат — (араб. - боғ, бўстон, учмоҳ; форс. - беҳишт; дор ус-салом, дор ул-бақо, дор ул-охир, дор ул-муқома, дор ул-муттақин, боғи ерам, фирдавс, иллиюн ва б. номлари бор) — тақводор диндорлар нариги дунёда роҳат ва фароғатда яшайдиган жой. Қуръонда Ж. ҳақида бир неча ерда баён қилинган (47: 15-55:...
Жаноза
Жаноза — исломда дафн етиш маросими; маййит, мурда, тобут. Қуръонда Ж. тўгрисида ҳеч қандай кўрсатма берилмаган. Фиқҳга оид асарларда Ж.га батафсил тавсиф берилган. Ж. маросими турли мусулмон мамлакатларида турлича бўлиб, исломгача бўлган даврда ушбу халқларда мавжуд бўлган тегашли урф-одатлар билан...
Жаъфарийлик
Жаъфарийлик — шиаликдаги диний-ҳуқуқий мазҳаб. Унга Жаъфар ас-Содик, асос солган, деб ҳисобласалар-да, аслида 9-10-а.ларда бир неча мужтаҳид ва илоҳиётчилар томонидан ишлаб чиқилган. Ж. суннийликдага 4 мазҳаб (ҳанафийлик, моликийлик, шофиъийлик ва ҳанбалийлик) қатори исломда 5-диний-ҳуқуқий мазҳаб (...
Жаҳаннам
Жаҳаннам — қ. Дўзах.
Жин
Жин — (араб. тўсилган, яъни одамлар кўзидан тўсилган нарса; кўплиги - ажина) - Аллоҳ яратган уч тоифадаги ақлли мавжудотлардан бири (фаришталар ва одамлар билан бир қаторда). Қуръони карим нозил бўлаётган пайтда араб қабилалари Жларга махфий, норавшан худолар деб еътиқод қилардилар. Улар Ж.ларнинг н...
Жиржис
Жиржис — мусулмон ривоятларида зикр етилган шахс. Аллоҳга еътиқод қилувчи фаластинлик тақводор, Исо (ас) ҳаворийларидан бирининг шогирди. Ж. еътиқоди йўлида золимлардан паноҳ излаб Ироққа, золим, бутпараст Мосул подшоси ҳузурига келади. Подшо уни еътиқодидан қайтариш учун турли азобларга солади, лек...
Жиҳод
Жиҳод — ғазавот (араб. - ғайрат қилиш, кучни ишга солиш) - дин йўлида кураш. Дастлаб Ж. дейилганда исломни ҳимоя қилиш ва ёйиш учун кураш тушунилган. Бу курашга нисбатан Қуръонда Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Макка ва Мадинада кечган хаёт фаолиятлариининг муайян шарт-шароитларидан келиб...
- « Олдинги
- Кейинги »