Жабарийлар
Жабарийлар — (араб. жабр сўзидан - зўрлик ишлатиш, мажбур қилиш маъносида) - 7-а. охири - 8-а. бошида ислом илоҳиётида пайдо бўлган оқим тарафдорлари. Ж. исломда тақтсир масаласида адашган деб тан олинган фирқалардан бири ҳисобланади. Ж. аҳди сунна вал жамоада тан олинган такдир масаласини инкор қилади. Ж. инсон такдирини худо мутлақ олдиндан белгилаб қўйган, инсонда ҳеч қандай ирода ва фаолият еркинлиги йўқ, булар фақат худода мавжуд, инсон еса, ана шу фаолиятни ўзлаштириб олиш имкониятига ега, деган ақидаларни илгари сурган. Ирода еркинлиги тарафдори бўлган қадарийларга Ж. қарши бўлган. Шунингдек, Ж. турли даврларда маълум муддат ҳокимият тепасида бўлган халифаларга таъсирини ўтказиб, сиёсий ҳаётда муҳим рол ўйнаган. Натижада ўзига қарши оқим ва мазҳабларга тазйиқ ўтказган. Ж.ни ҳокимият тепасида турган умавийлар қўллаб-қувватлаб, уларга қарши бўлган диний фирқа ва сиёсий гуруҳларни таъқиб остига олган. ЖАБРОИЛ - исломда тўрт бош фариштадан бири (Микоил, Исрофил, Азроил билан бирга). Аллоҳ амрларини Пайғамбарларга етказиб, ваҳий келтирувчи (хабар берувчи), самовий офатларни ер юзида ижро қилувчи фаришта; барча Пайғамбарларга жумладан Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳам худо тарафидан келган ваҳийлар фаришталар улуғи Ж. орқали келган. Ж. Аллоҳнинг иродаси билан Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га Қуръон оятларини етказиб берган Қуръони каримда Ж. "муқаддас руҳ" "олижаноб елчи" номи билан тилга олинади Қуръондан кейинги ривоятларда Ж.ни аввалс Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётларидаги ўрни батафсил баён қилинган. У Расулуллоҳга меърож кечаси ҳамроҳ бўлиб, у зотни еҳтиёт қилган ва йўл йўриқлар кўрсатган, ҳарбий юришларда ва илоҳиётга доир мунозараларда кўмаклашган Ж. бошқа Пайғамбарлар тарихида ҳам муҳим ўрин тутган. Аллоҳ таоло Одаматони яратиш учун Ж.ни тупроқ келтиришга юборган, Ж Одамато жаннатдан қувилганида унга ғамхўрлик қилган, Нуҳ (ас)ни халос бўлишига ёрдамлашган ва Иброҳим (ас)нинг ўғилларини қутқарган, Юсуф (ас)ни кўп тиллардан бохабар қилган, Довуд (ас)га совут ясашни ўргатган Сулаймон (ас)га ёрдамлашган, Закариё (ас)га Яҳъё (ас)ни туғилишини башорат қилган ва б. ЖАЗАВА (араб. "жазаба" сўзининг бузилган шакли) - кучли асаб қўзғалиши, ўз хатти-ҳаракатларини назорат қилолмай қолиш хаёлот ва воқелик ўртасидаги мувозанатнинг йўқолиши натижасида юзага келадиган ҳолат Ж-нинг енг кўп турлари одатда шиаликдаги "шахсей-вахсей"д,а учрайди. Тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф истилоҳида еса, Ж. тариқат аҳлининг илоҳий ишқ таъсирида шавку завққа тулиши, зикр ва самў асносида ўзидан кетиш ҳолатлари сифатида талқин етилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!