Атамалар
Сабаийлар
Сабаийлар — ас-Сабаъия - "ўта" шиаларнинг ғоявий ўтмишдошлари; Абдуллоҳ ибн Сабаънинг издошлари. Сунний муаллифлар С.ни Али (кв) ибн Абу Толибни илоҳийлаштиришни тарғиб қилган исломдаги енг дастлабки гуруҳ деб ҳисоблашган. Ривоятларга кўра, Али (кв) уни худо деб еълон қилган С. гуруҳини гу...
Сабр
Сабр — ғам-кулфат, азоб-мусибатларга чидаш, тоқат қилиш; ўз ихтиёри билан нафсни тийиш; ёқмаган нарса содир бўлганда Аллоҳ таолодан қўрқиб ва Унинг розилигидан умидвор бўлиб ўзини тутишлик. Исломда тўғри йўлдан адашмасдан бориш учун киши ўз майлларини сўндириши лозимлиги таъкидланади. С.ли бўлиш мус...
Садақа
Садақа — (араб. - чин дилдан қилинган еҳсон) - хайр-еҳсон. С. бериш ҳақида Қуръонда ҳам таъкидлаб ўтилган. С. ҳақидаги масалаларни фиқҳнинг уқубот ва аҳком бўлимлари талқин қилади. С. бериш имкони бўлган ҳар бир киши учун зарур ҳисобланади, бу иш мандуб амаллардан саналади. Бировга С. бера олишга қу...
Садр
Садр — (араб. - олд, кўкрак) - мусулмон мамлакатларидаги турли мансабдор шахсларга бериладиган унвон. Бу унвон баъзан дин пешволарига ҳам берилиб, уларга бутун давлатнинг ёки бирор вилоятнинг вақф ишларини бошқариш вазифаси юклатилган. Мас., 12-13-а.ларда Бухорода ҳукмронлик қилган бурҳонийлар Садри...
Сажда
Сажда — (араб. - ибодатда ерга егалиш, ерга бош қўйиш) - намоз ўқишдаги ҳолатлардан бири. Ҳар бир ракаатдаги охирга ҳаракат, бунда намоз ўқиётган диндор тиз чўккан ҳолда олдинга егилиб бошини ерга қўяди (яъни С. қилади) ва уч бор субҳана роббиял аъло деб тасбеҳ ўқийди.
Сажжода
Сажжода — ("таъзим қилмоқ", "тиз чўкмоқ", бошқа номлари: мусалло, бисат, хасир, хумра (араб.), жойнамоз (форс.), намозлик (турк.) -қ. Жойнамоз.
Сажох
Сажох — сохта пайғамбар аёл. Ўзини худонинг елчиси деб еълон қилган ва исломни қабул қилган арабларнинг бир қисмини йўлдан уришга еришган. С. тағлибийлар орасида вояга етган ва улар орасида тарқалган христианликдан яхши хабардор бўлган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётликлари чоғидаёқ у х...
Саййид
Саййид — қабила бошлиғи, жаноб, раҳбар. Арабистонда жоҳилият даврида қабила зодагонлари вакили, бошлиғи. Қуръон ва ҳадисда бир неча маъноларда келган. Баъзи ҳадисларда инсонга нисбатан рабб ("жаноб") истилоҳини С. истилоҳи билан алмаштириш лозимлиги айтилса, бошқа бир ҳадисларда келтирилиш...
Салафийлар
Салафийлар — Ас-Салафия (салаф -"аждодлар", "ўтмишдошлар") - исломнинг турли даврларида илк мусулмон жамоаси "солиҳ аждодлар" (ас-салаф ас-солиҳун) еътиқоди ва турмуш тарзига риоя етишни даъват етиб, кейинги даврда киритилган барча янгиликларни, жумладан, Қуръонни мажоз...
Салла
Салла — мусулмонларда бошга ўраладиган мато. Фақат еркаклар ўрайди. Оқ, яшил, кул ранг матолардан, кўпинча докадан иборат бўлиб, дўппи, кулоҳ устидан ўралади (Ҳиндистон, Покистондагана С. бош кийимсиз ўралади). Шим. Африка, Ғарбий Осиё ва Ўрта Осиё, қисман Кавказда кенг тарқалган. С. ўраш усуллари,...
- « Олдинги
- Кейинги »