Атамалар
Салот
Салот — бир кунда, муайян вақтларда кўрсатилган тартиб ва шартлар асосида қилинадиган ибодат. С. 5 та ислом рукнларининг енг муҳимидир (яна қ. Намоз).
Самў
Самў — 1. "тинглаш, қулоқ солмоқ". Ҳадисшунослик ва араб мусулмон адабиётида ҳадислар ва тўлиқ асарларни тингловчига етказиш усулларидан бирини англатувчи техник истилоҳ. С. қуйидаги жараёндан иборат: муҳаддис ёддан ёки ёзилган матнга қараб ровийлар ва иснодга суянган ҳолда ҳадисни айтади,...
Самъоний
Самъоний — Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ас-Самъоний (1113-1167) -муҳаддис, тарихчи, адабиётшунос. Марвда тугилган. С.нинг аждодлари бутун ислом оламида машҳур муҳаддис, фақиҳлар бўлишган. Марвдаги машҳур олимлардан сабоқ олган. Дастлаб саёҳатини С. амакиси Аҳмад ибн Мансур ас-Самъоний билан бирг...
Санавия
Санавия — дуалистлар. Борлиқнинг икки олий ибтидоси - ёруғлик ва зулмат, худо ва шайтон ва б.ни тан олувчи ғайриисломий таълимот (зардуштийлар, монийчилар, маздакийлар, дайсонийлар) вакилларининг исломда аталиши. Исломнинг ичида еса, С.га баъзан Аллоҳдан ўзга қандайдир олий ибтидо борлигани даъво қи...
Санусий
Санусий — (ёки Снусий), ас-Саййид (Сиди) Муҳаммад ибн Али ал-Мужохирий ал-Ҳасаний ал-Идрисий (тахм. 1791-1859) - шим. африкалик сўфий, санусийлар тариқати асосчиси. Мостағаним ш. (Жазоир) яқинидаги Турс мавзеида туғилган. Нуфузли сўфийлик тариқати - тижония пешвоси Аҳмад ат-Тижоний (1815 й. в.е.)нин...
Сарахсий
Сарахсий — Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад аш-Шерозий ас-Сарахсий (1058-1135) -муфассир, муҳаддис ва фақиҳ. Сарахс вилоятидаги Шероз қишлоғида туғилган. Марвда яшаган ва Абул Музаффар Самъонийнинг шогирди бўлган. С. фиқҳдага ихтилофларга доир Зта асар ёзган. Умрининг охирида камбағалларга дарс бериб, Қур...
Сафавия
Сафавия — сўфий-дарвишлик тариқати. 13-а. охирида Ерон Озарбайжонида пайдо бўлган. Асосчиси - шайх Сафий уд-дин Ишоқ (1252-1334). С. дастлаб ўз тарафдорларини ҳукмдор-ларнинг жабр-зулмларидан ҳимоя қиладиган диний жамоа сифатида шаклланган. 15-а.да С. раҳбарлари Ардабил ҳукмдорларига, С. еса улар ҳо...
Саъй
Саъй — Сафо ва Марва тепаликлари орасида чопиш, умра ва ҳаж маросимлари шартларидан бири. С. тавофдан сўнг бажарилади. С. тахминларга кўра, Сафо ва Марва тепаликларида турган Исофа ва Нўила маъбудларига сажда қилишнинг мустақил маросими бўлган. Мусулмон анъанасида С.нинг келиб чиқиши ҳақида бир неча...
Саҳобалар
Саҳобалар — (ёхуд ас-саҳоба, соҳиб -"тарафдор"нинг кўплиги - асҳоб) - Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сафдошлари, у зот билан мулоқотда бўлган ёхуд ғазотларида қатнашган кишилар; кейинчалик Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни лоақал бир маротаба, гарчи гўдаклик чоғида...
Сеҳр
Сеҳр — ғайритабиий кучларни бўйсундириб, улар ёрдамида мўжизалар вужудга келтирувчи хатти-ҳаракат ёки дуолар; афсун, жоду; шаръий таърифи - ғаройиб ишларни қилишга қодир бўлиш учун малака ҳосил қилишни ўргатадиган илм. Қуръонда пайғамбарлик сеҳрга қарама-қарши қўйилади ва сеҳр билан шуғул...