Саъй
Саъй — Сафо ва Марва тепаликлари орасида чопиш, умра ва ҳаж маросимлари шартларидан бири. С. тавофдан сўнг бажарилади. С. тахминларга кўра, Сафо ва Марва тепаликларида турган Исофа ва Нўила маъбудларига сажда қилишнинг мустақил маросими бўлган. Мусулмон анъанасида С.нинг келиб чиқиши ҳақида бир неча фикрлар бор. Шулардан бирига кўра, номи зикр етилган тепаликлар Одамато ва Момоҳавонинг дам олиш жойлари бўлган екан, шунинг хотираси шарафига С. бажо етилади. Бошқа бир фикрга биноан Иброҳим (ас) С.ни бажо етиб Аллоҳга ибодат қилиш маросимини адо етган. Унинг йўлига Иблис туриб олган ва Иброҳим (ас) қочишга мажбур бўлган. Ҳожар ва унинг ўғли Исмоил (ас)нинг азоб-уқубатлари ҳақидаги фикр енг кўп тарқалган. Чанқоқликдан нобуд бўлаётган Исмоил (ас)ни кутқариш учун Ҳожар сув излаб етти марта Сафо ва Марва оралиғида чопган. Тавоф қилгач, зиёратчи Масжид ал-Ҳаромдан чиқиб чап оёғи билан қадам босишни бошлаб Сафо тепалигига кўтарилади, юзини Каъбага ўгиради, Аллоҳга илтижо қилиб, ўзига шафқат қилишни ва бало-қазолардан сақлашни сўрайди, сўнгра тепалик етагига ўрнатилган устун (мил)гача пастга тушади, у ердан Марва етагидагаи бошқа бир устунгача чопади, шундан кейин шу тепаликка кўтарилади. У ерда Каъбага қараб дуо ўқийди ва Сафога қайтади. С. етти марта бажарилади. Агарда зиёратчи "кичик ҳаж" (умра)ни адо етаётган бўлса, унда С.дан сўнг еҳром ҳолатидан чиқади. Агар умрадан сўнг ҳаж қилинадиган бўлса, зиёратчи ҳаж тугагунча еҳром ҳолатида қолади. С. ҳаж маросимининг муҳим шарти (рукн ал-ҳаж) ҳисобланади, уни бажариш вожибдир. Бироқ С.ни бажармаслик ҳажни бекор қилмайди, каффорат учун курбонлик қилинса бас. САҲИҲ (араб. ишончли, тўғри) - енг ишончли деб ҳисобланган ҳадис номи. Ўрта асрларда ҳадисларни тўплаш билан шуғулланган муҳаддислар уларни дин нуқтаи назаридан ҳақиқий ва ноҳақиқийларини ажратиш (яъни, кодификатсия қилиш) билан шуғулланиб, ҳадислар асосланган иснодни текшириш йўли билан саҳиҳ (ишончли), ҳасан (яхши) ва заиф (заиф, кучсиз)дан иборат уч тоифага бўлган, улардан саҳихларни тўплам қилганлар. Шу муносабат билан баъзи тўпламларнинг номи ҳам С. деб аталган (мас., "С. и Бухорий", "С. и Муслим"). С. ҳадис деб: унинг санади то охирги муҳаддисга қадар ўртада узилиб қолмаган, санаднинг бирор табақасидаги ровийнинг маънавий нуқсони бўлмаган (кар, соқов, дудуқ ёки акд заифлик, ёки ёлғон гапириб қўйишлик каби иллатлар бўлмаган), санаднинг бирор табақасида ровий ёлғизланиб қолмаган ва барча санаддаги ровийларнинг ишончлилиги елга машҳур бўлган кишиларнинг ривоятига айтилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!