Пайғамбар

Пайғамбар — (форс. - хабар келтирувчи) -ислом ақидасига кўра, Аллоҳ билан унинг бандалари ўртасидага елчи; Аллоҳнинг буйруқ ва кўрсатмаларини ваҳий орқали қабул етиб, уларни ўз умматига тўла-тўкис етказувчи вакил. П. билан Аллоҳ ўртасида елчилик қилувчи фаришта ҳам борки, унинг номи Жаброилдир. Баъз...

Батафсил ўқиш

Паранжи

Паранжи — (араб. ҳижоб - ёпинғич) -исломда одатга кирган аёллар ёпинғичининг ўзбеклар ва тожиклар орасида тарқалган тури. Аёлларнинг гавдасини, юз-кўзини яшириб туришга хизмат қилган. П. уйдан ташқарида ёпинилган. П.нинг олд томони тўрсимон чачвон (чиммат; тожикча чашмбанд -кўзтўсар) билан беркитилг...

Батафсил ўқиш

Парихон

Парихон — (форс. - пари воситаси билан даволовчи) — беморларни гўёки пари, жин, руҳлар воситаси билан даволашга уринувчи шахс. П.нинг даъвосига кўра, беморга жин ёки алвасти теккан бўлиб, уларни у ҳайдар ёки қайта тегмаслиги учун кўндирар емиш. Содда одамлар П.ларга назр-ниёз бериб, товуқ, улоқ, қўз...

Батафсил ўқиш

Пешин

Пешин — (форс. - пешин, туш пайти) — беш вақт ўқиладиган намознинг бири. 4 ракаат суннат, 4 ракаат фарз ва 2 ракаат суннат ўқилади. П. намози Қуёш қиёмдан оға бошлашидан то аср намозининг бошланғич вақтигача бўлган пайтда адо етилади.

Батафсил ўқиш

Пир

Пир — (форс. - кекса, қари) - сўфийлик анъанасида тариқатларнинг олий раҳнамолари ёки обрўли раҳнамолар. Шунингдек, ҳар бир мурид ўз муршидини ҳам П. деб атаган. Аҳоли орасида "П." тушунчаси авлиё, маълум бир ҳунарнинг асосчиси маъносида ҳам ишлатилади.

Батафсил ўқиш